Лента новостей
Загрузка...

Ислом Каримовнинг жоҳиллиги, золимлиги ва қотиллигининг далиллари

Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов унинг шахсига сиғинадиган давлат оммавий ахборот воситалари тарафидан мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, “Юртбоши”, дунёнинг энг машҳур сиёсий раҳбари ва ҳатто Ўзбекситон подишоҳи, дея мақталмоқда. Аслида эса Ислом Каримов шахс ва сиёсатчи сифатида жоҳил ва золим бир инсон, худди Ливия собиқ диктатори Муаммар Қаддафий, Миср собиқ диктатори Ҳусни Муборак ёки Сурия дикатори Башшар Асад каби ўз халқини қатағон қилаётган, мамлакатни бутун соҳаларда бўҳронга дучор қилган калтафаҳм бир раҳбардир.971467_142509172613349_1352773176_n


Ушбу иддоанинг далиллари қуйидагилардир:


Ислом Каримовнинг жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:


Cиёсат соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:


- Ўзбекистонда янги давлатчилик мафкураси ишлаб чиқилмади. Бунинг ўрнига қуруқ сўздан иборат бўлган“Ўзбекистон келажаги буюк давлат” шиори ўртага ташланди. Аммо Каримов раҳбар бўлган деярли 25 йиллик даврда Ўзбекистон диктатура ҳукмрон бўлган, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинликлар йўқ қилинган давлатга айлантирилди.


Бу соҳада ЎХҲ таклифлари халққа инсоний ҳуқуқлар ва сиёсий эркинликлар бериш, Ўзбекистон халқининг миллий, эътоқодий қадриятлари асосида инсон ҳуқуқларига амал қиладиган фуқаровий жамият тузишдан иборатдир.


Иқтисод соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:


-Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт модели ишлаб чиқилмади. Бунинг ўрнига совет давридаги маъмурий буйруқбозлик тизими сақланиб қолди.  Натижада Ўзбекистон бугун киши бошига ЯИМ(Ялпи Ички Маҳсулот)  да 1700 доллар кўрсаткич билан иқтисодий тараққиёт бўйича дунёнинг энг қолоқ давлатлари ичида134- ўринни эгалламоқда.


-Мамлакат порахўрлар ва ўғрилар ҳукмрон бўлган майдонга айлантирилди. Каримовнинг ўзи бир самолет олтинни хорижга жўнатаётганда Москада қўлга тушди. Унинг қизлари Гулнора ва Лола ўзбекларнинг миллиардларча доллар пулларини ўғирлаб, Швецария ва бошқа давлатлар банкларида жойлаштирганлар.


Бу соҳада ЎХҲнинг таклифи аҳолига иқтисодий эркинликлар бериш, кичик ва ўрта корхонларни хусусийлаштириш, тижорат, тадбиркорлик ва саёҳат эркинлиги таъминлашдан, порахўрликка қарши қатъий тарзда курашишдан иборатдир.


Ҳуқуқ соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари:


-Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қўпол паймол қилинаётгани бутун дунё жамоатчилиги тарафидан эътироф қилинган ҳақиқатдир. Инсонларнинг сўз ва фикр эркинлиги, сиёсий ва эътиқодий эркинликлари, матбуот эркинлиги, сиёсий ва жамоат ташкилотлари тузиш, сайлаш ва сайланиш эркинлиги, тинч намойишлар ўтказиш эркинликлари йўқ қилинган.


ЎХҲ нинг бу соҳадаги таклифи халқимизни  инсон ҳуқуқлари ва бу эркинликлар билан таъминлашдан иборатдир.


Маданий – маърифий соҳада Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари: 


-Ўзбекистонда таълим ислоҳоти амалга оширилмади, аксинча мактаблар таълим ва тарбия масканлари эмас, тарбиясизлик масканларига, ўрта ва олий мактаблар эса порахўрлик ва жоҳиллик марказларига айлатрилди.


ЎХҲ бу соҳадаги таклифи ҳақиқий мактаб ислоҳотини амалга ошириш, мактабларда дунёвий ва маънавий илмларни биргаликда ўқитишдан иборатдир.


Маданият ва маънавият соҳасида Каримов жоҳиллиги ва золимлигининг далиллари: 


-Ижод, санъат ва адабиётда қаттиқ цензура ўрнатилгани учун бу соҳа аҳилларининг истеъдодлари ва қобилиятлари йўққа чиқарилди. Шунинг учун ҳам мустақилликдан кейин Ўзбекистонда адабиёт, санъат ва маданият соҳаларида кўзга кўринарли бирор асар яратилмади. Ижод аҳли камситилди, хўрланди ва мамлакат ҳаётидан четга улоқтирилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур “санъатчиси, қўшиқчиси ва шоираси” (Викеликс ҳужжатларига кўра аслида бутун Ўзбекстон халқи ундан нафрат қилади)  Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовадир.


ЎХҲнинг бу соҳадаги таклифлари адабиёт ва санъат аҳлига эркинликлар бериш ва уларни халқимиз маънавиятига ярашадиган асарлар ижод қилиши учун рағбатлантиришдан иборатдир.


Ислом Каримовнинг золимлиги ва қотиллигининг далиллари:


-2005 йилда Андижонда тинч намойишга чиққан уч мингга яқин киши қатл қилинди.


-1999 йилда Тошкентда ҳукумат назоратида уюштирилган портлашларда ўнларча киши ўлдирилди ва юзларча киши жароҳатланди.


- 2007 йилда ўзбек мухолифати билан ҳамкорлик қилган Ошлик йигит Алишер Соипов отиб ўлдирлди.


-2011 йилда ЎХҲ нинг Русиядаги вакили Фуад Шокирий отиб ўлдирилди


-2012 йилда Швецияда машҳур ўзбек имоми Обидхон қори Назаров отиб кетилди ва ҳозир комада ётибди.


-Мустақилликнинг илк йилларида таниқли уламолар Абдулла Ўтаев ва Абдували қорилар ўғирлаб кетилди ва уларнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.


-Ўзбекистон мустақиллик бўлгандан кейинги 22 йил давомида юз мингларча киши сиёсий ва диний қарашлари учун қамоққа ташланди, вахшийларча қийноққа солинди, ўлдирилди. Уларнинг аниқ сони ва рўйхати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Расмий манбаларда Ўзбекистонда 18000 сиёсий маҳбус борлиги айтилади.


-Сиёсий ва диний маҳбуслар учун алоҳида “Жаслик” концлагери қурилган ва у ерда маҳбуслар ваҳшийларча қийноққа солиниши ҳужжатлар билан исботланган.


ЎХҲ жамият ва давлат ҳаётида қонунлар ва ҳуқуқнинг устунлиги тарафдоридир. Қонунларни бузганлар адолатли маҳкамаларда суд қилинади ва қилган жиноятларига кўра жазолантирилади. Инсонлар фикрлари, сиёсий қарашлари ва эътиқодлари учун таъқиб қилинмайдилар.


Ушбу далиллар диктатор Ислом Каримов ва оиласининг Ўзбекистон халқининг душмани эканлигини очиқ –ойдин кўрсатмоқдадир. Ушбу жиноятларни амалга оширишда Ислом Каримовга Ўзбекистон Олий Мажлиси (Сенат раиси Илгизар Собиров, Қонунчилик палатаси Спикери Тошмуҳамедова Дилором), Бош Вазир Шавкат Мирзиёев,  Бош вазир ўринбосари Рустам Аъзимов, МХХ Раиси Рустам Иноятов, Ички Ишлар Вазири Баҳодир Матлюбов, Руспублика Бош Прокурори Рошид Қодиров, Олий Суд Раиси Бўритош Мустафоев, вилоят ҳокимлари, вилоятлардаги МХХ, Ички ишлар бўлимлари ва Прокуратура ходимлари ёрдам бермоқдалар.


Биз бутун аъзоларимизни ва тарафдорларимизни ушбу ҳақиқатларни бевосита ҳамда интернет тармоқлари орқали халқимизга етказишга даъват қиламиз. Бу билан сиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Эркинлик, Адолат ва Тараққиёт йўлидаги курашига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.


ЎХҲ Тарғибот Бўлими



Ислом Каримовнинг жоҳиллиги, золимлиги ва қотиллигининг далиллари

0 коммент.:

Отправить комментарий